Ақтау 2025 йилда Туркий дунё маданий пойтахтига айланади. ТУРКСЎЙ ташкилотига аъзо давлатларнинг Озарбайжондаги Шуша шаҳрида бўлиб ўтган 40-йиғилишида шундай қарор қабул қилинди. Халқаро ташкилотнинг Қозоғистондаги ваколатхонасида таъкидлашларича, бу туркий давлатлар ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш сари қўйилган муҳим қадам бўлади. Ташкилотга аъзо давлатлар Каспий соҳилидаги шаҳарда турли-туман тадбирларни ташкил қилиши режалаштирилган. Бу эса минтақанинг туристик салоҳиятини орттиради. Эслатамиз, 2012 йилда Астана, 2017 йилда Туркистон шаҳарлари Туркий дунё маданий пойтахти сифатида иш юритганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.