Очиқ ва қўл узатса
етгулик ҳукумат. Бугунги кунда Егов. кз
электрон порталидан 13,5 миллион нафар қозоғистонлик фойдаланяпти. Шу тариқа,
мамлакат аҳолисининг 70 фоизига хизмат кўрсатиляпти. БМТ рейтингларига кўра ҳам, Қозоғистон онлайн
хизматлар бўйича пешқадамлар қаторида. Хизматлар сифати индексига кўра республика
илғор ўнликда. Дижитал Бридж анжуманида мамлакат ахборот технологияларининг
имкониятлари тақдим этилди, майдончада Қозоғистон компаниялари икки кундан буён
рақамли инновациялар натижаларини намойиш этяпти.
Ростислав Коняшкин,
«Миллий ахборот технологиялари» ҲЖ бошқаруви раиси:
- Биз ҳозир биринчи
навбатда одамларга мурожаатини кутиб турмасдан хизмат кўрсатиш йўлидан
боряпмиз. Фуқаро ҳеч нарса қилиши шарт эмас, унга хабарнома ёки смс келади ва у
фақат: «Ҳа, бу хизматни олишни истайман»,
деб тасдиқлайди. Давлат маълумот базаларига
уланиш натижасида аввал киритилган, масалан, тиббий ташкилотлар, меҳнат
муҳофазаси бўйича ташкилотлардаги маълумотларни олиб бориш шарт эмас.
Таъкидлаш лозимки,
технологиялар форуми майдончаси энг янги рақамли маҳсулотлар билан танишиш
имконини берибгина қолмай, тадбиркорлик алоқаларини боғлашда ҳам қўл келади.
Виктор Купцов,
Форум иштирокчиси:
- Пиджагим
чўнтаклари ташриф қоғозларига тўлиб кетди, ҳали ҳаммасини айланиб чиқишга
вақтим бўлиш-бўлмаслигини ҳам билмайман. Эҳтимолий ҳамкорлар масаласига
келганда, улар бу ерда жуда мўл. Шундай анжуман борлиги қандай яхши. Майдонча
ҳам ажойиб. Ташкилотчиларга раҳмат. Менимча, буларнинг ҳаммаси Қозоғистон
саноати ўсиши учун муҳим.
Таъкидлаш лозимки,
Дижитал Бридж доирасида мамлакатда рақамлаштириш жараёни қайси томонга ривожланиши
кўрсатилди. Келгуси ярим йил ичида икки мингта қишлоқ мактаби SpaceX Starlink
технологияси асосидаги юқори тезликдаги интернет билан таъминланади. Мамлакатни
5 G га улаш эса муддатидан олдин, 2025 йилгача
амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.