Мажилис 2024 йилги фаолият якунларини маълум қилди

Мажилис 2024 йилги фаолият якунларини маълум қилди

Қозоғистон Парламенти Мажилисида йил якунлари маълум қилинди. Қуйи палата Спикери таъкидлаганидек, қонун ижодкорлиги фаолияти 2024 йилда ўта сермаҳсул бўлди. Ерлан Қошанов айтишича, йил аввалидан бери  Президент Мактуби, сайловолди дастурлари, Миллий қурултойда келтирилган топшириқлар ижросини таъминлаш учун бир қатор муҳим қонунлар  қабул қилинган. Сессия бошланганидан бери депутатлар жами бўлиб 106 та қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Шундан 37 таси қабул қилинди, 19 таси Давлат раҳбари томонидан имзоланди. 

Ерлан Қошанов, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси раиси: 

– Умуман, жорий йилда депутатлар томонидан сезиларли иш қилинди. Биз келаси йили ҳам шу суръатни сақлаб қолишимиз керак. Эътибор марказида, аввалгидек, фуқароларимиз фаровонлиги ва Давлат раҳбари топшириқлари ўз вақтида бажарилиши туриши керак. Олдинда депутатларни минтақаларга сафарлар кутмоқда. Уларнинг асосий мақсади – сайловчиларимизни қабул қилинган қонунлар ва ҳозирги фаолият мазмуни билан таништириш. Шу билан бирга, биз қабул қилинган қонунлар жойларда қандай ишлаётганини шахсан текширишимиз лозим.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.