Комиссия аъзолари фалокат юз берган жойда бўлди

Комиссия аъзолари фалокат юз берган жойда бўлди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Улитау вилоятида ҳалок бўлган шахтёрларнинг яқинларига ҳамдардлик телеграммасини йўллади. Давлат раҳбари Ҳукуматга фожиа сабабларини синчиклаб ўрганишни топширди. Тегишли вазирликлар ва ҳокимликларга кончиларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш буюрилди. Эслатамиз, кеча «Қозоқмис» корпорациясининг «Жўмарт» шахтасида фавқулодда вазият юз берди. Етти киши ўпирилган тупроқ остида қолиб кетди ва ҳалок бўлди. Бош вазир топшириғига кўра, Бош вазир ўринбосари Қанат Бўзумбаев раҳбарлигида фалокат сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилди. Комиссия аъзолари фалокат юз берган жойда бўлди, тергов иши билан танишди. Фавқулодда вазиятлар хизмати, ИИВ тергов-тезкор гуруҳи ва Саноат хавфсизлиги қўмитаси, бошқа тегишли хизматлар ходимлари иш олиб боряпти. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси