Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарини қабул қилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, Саида Мирзиёева ташрифи Астана ва Тошкент ўртасидаги стратегик ҳамкорлик давомийлиги нуқтаи назаридан муҳим. Томонлар икки давлатнниг савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги шериклик истиқболларини кенгайтириш ҳақида сўз юритди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

– Бизнинг сиёсий тизимларимизда президентлар администрацияси муҳим роль ўйнайди, мен  администрациялар ўртасидаги фаол амалий алоқаларни қўллаб-қувватлайман. Бир-биримиз билан қанча яқин алоқада бўлсак, бу Марказий Осиёдаги барқарорликни таъминлаш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун шунчалик яхши, зеро, Қозоғистон ҳам, Ўзбекистон ҳам бир қатор кўрсаткичлар бўйича йирик давлатлар саналади.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевга илиқ тилакларини йўллади. Жавобан Саида Мирзиёева Ўзбекистон Президентининг самимий саломини етказди ва  у Қозоғистон билан кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида аҳамият қаратишини таъкидлаб ўтди.


Саида Мирзиёева, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари:


– Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёда барқарорлик ва бир маромдаги тараққиёт манфаати учун биргаликда иш олиб бормоқда ва бу ўз мевасини беряпти. Биргаликда ўз минтақамиз овози яхлит ва глобал майдонда тингланадиган бўлишига эришамиз. Биз Ўзбекистонда биродар Қозоғистонда юз бераётган барча янгиланишларни самимий қўллаб-қувватлаймиз. Қозоғистон – ишончли иттифоқчимиз, буни такрорлашдан чарчамаймиз.   

Абдумалик Сарманов таржимаси