Қозоғистон Сенати раиси АЭС қурилиши бўйича референдум ўтган кунни «Қозоғистон
учун тарихий сана», деб атади. Маулен
Ашимбаев ўз участкасида овоз берди ҳар бир фуқаронинг референдумда қатнашиши
муҳимлигини, бу ҳар бир юртдошимизнинг конституциявий ҳуқуқи эканлигини
таъкидлади. Парламент юқори палатаси раисининг фикрича, умумхалқ овоз бериши янги ҳуқуқий маданият
шаклланишида муҳим ўрин тутади. Қуйи палата раиси Ерлан Қўшанов
ҳам овоз берди ва бугун мамлакатимиз келажагини
белгиловчи қарор қабул қилинганини таъкидлади. Энг муҳими, халқ қарор қиляпти. Республика Давлат котиби
ҳам овоз берди. Ерлан Қариннинг таъкидлашича, Қозоғистон МДҲ ва Марказий Осиё
давлатлари ичида бу масалани референдум йўли билан ҳал қилган биринчи мамлакат. Муҳим масаланинг халқ ҳукмига
қўйилиши эса фуқаролар, жамият ва давлат ўртасида
мулоқот кенгайиб бораётганидан далолат беради. Президент Девони раҳбари Айбек Дадебай
Президент марказидаги участкада АЭС бўйича республика
референдумида овоз берди. Бош вазир Ўлжас Бектенов эса овоз бериш учун Астанадаги Ўқувчилар саройида жойлашган участкага борди.

