Қозоғистон Ҳукумати ва республика Миллий банки Тенге омонатларини ҳимоялаш дастурини амалга оширади. Унда жисмоний шахслар омонатлари бўйича бюджет маблағлари ҳисобидан компенсация ажратилиши назарда тутилган. Қўшма ахборот мамлакат Бош вазири сайтида эълон қилинди. Таъкидлаймиз, бу қарор геосиёсий таҳдидлар кучайиши, молия бозорларидаги ўзгарувчанлик туфайли тенгедаги омонатлар барқарорлиги ва жозибадорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди. Қозоғистонликларнинг бир ёки бир нечта иккинчи даражали банкларда миллий валютада очилган депозитлари, Ўтбаси банк кафолатлаш тизими иштирокчиларининг омонатлари дастурда қатнашишига рухсат этилади. Мукофот олишнинг зарурий шарти шуки, депозит механизм ишга туширилганидан сўнг камида бир йил давомида сақланган бўлиши керак. Дастурда иштирок этиш учун қозоғистонликлар ўзлари омонат қўйган банкларга мурожаат қилиши мумкин.
Хуршида Абдуллаева таржимаси