Қозоғистонда товар
номларида тобора кўпроқ географик ҳудудлар кўрсатила бошлади. Йил бошидан буён
Интеллектуал мулк миллий институтига рўйхатига олиш бўйича 170 тадан зиёд ариза
тушди. Шундан 38 таси тасдиқланди, қолганлари кўриб чиқиляпти. Шу жумладан,
янги географик кўрсаткичлар қаторига «талғар ноки», «наринкўл картошкаси»,
«кўкшетау музқаймоғи» ва «қўстанай асали» киритилди. Адлия вазирлиги вакиллари
махсус брифингда бу ҳақда маълумот берди. Мамлакатда интеллектуал мулкни
муҳофаза қилиш масаласи такомиллаштирилаяпти, айни вақтда бу йўналишда халқаро
ҳамкорлик ривожланяпти. Жорий йилда Сингапур билан бу йўналишда шартнома
имзоланди. Қозоғистон ЕОИИ аъзоси сифатида ташкилот доирасида бундай
қоидабузарликлар ва контрафакт маҳсулот сотилишига қарши фаол курашяпти. Сўнгги
5 йилда Евроосиё Иқтисодий иттифоқида 60 миллионтадан зиёд бундай товар
мусодара қилинди.
Ернар Бакенов, Евроосиё Иқтисодий
комиссияси Тадбиркорликни риаожлантириш департаменти директори:
- Ҳозир ягона интеллектуал мулк объектлари
божхона реестри синовдан ўтаяпти. Товар белгилари ва келиб чиқиш жойи бўйича
рўйхатга олиш тизимини яратиш жараёнига тайёргарлик ишлари охирига етяпти. Яъни,
таъкидлаш мумкинки, биз бу йўналишда мунтазам ҳаракат қиляпмиз ва имкон қадар
самарали бўлишини кўзлаганча ташкилотга аъзо давлатлар билан ҳамжиҳатликда иш
юритган ҳолда тегишли ҳуқуқий база яратаяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

