Давлат маслаҳатчиси амалдаги ва янги Конституция ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди

Давлат маслаҳатчиси амалдаги ва янги Конституция ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди

Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси комиссиянинг саккизинчи йиғилишида амалдаги ва янги Конституция ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди. Ерлан Қариннинг таъкидлашича, янги Асосий қонуннинг фақат мазмуни билан эмас, унда ишлатилган таърифлар сифати билан ҳам устун. Мисол сифатида у мавжуд Конституциянинг бир қанча моддаларини тилга олди. Тушунарсиз гаплар ва мужмал жиҳатлар кўп моддаларда учрашига урғу берди.


Ерлан Карин, Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси, комиссия раиси ўринбосари:


— 13-модданинг 1 бандида ёзилади: «Ҳар ким ҳуқуқ субъекти бўлиб тан олинимши мумкин ҳамда ўз эркинликлари ва ҳуқуқларини қонунга зид бўлмаган барча воситалар, шу жумладан, зарур мудофаа орқали ҳимоя қилиши мумкин», дейилган. Бунда нимани тушундингиз? Яъни, 1995 йилда қабул қилинган Конституция ва янги Конституция ўртасида мазмун, тамойиллар, янгилиги, тили таҳрири бўйича катта фарқ мавжуд.


Абдумалик Сарманов таржимаси