Қозоғистон илмий марказлари Европадаги энг йирик тадқиқот дастурига кириши мумкин. Биотехнологиялар миллий маркази ва Литва Ҳаёт ва саломатлик фанлари университети ўртасида тегишли меморандум имзоланди. Олимлар маҳаллий тадқиқотчилар билан учрашиш, келгуси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Астанага келди. Томонлар кардиология, ҳужайра ва геном технологиялари, генетикага оид йирик лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятида. Олимларни икки давлатнинг орттирган тажрибаси ҳам қизиқтиради. Европанинг «Уфқ» дастури иқлим ўзгаришлари муаммоларини ҳал қилиш, одамлар саломатлиги ва атроф-муҳитни яхшилаш, ақлли шаҳарларни ривожлантириш ва бошқаларни ўрганади, муаммоларни ҳал этиш йўлларини ахтаради.
Кунсулу Закарья, Қозоғистон
Республикаси Президенти Қошидаги миллий фанлар академияси президенти:
- Литва Ҳаёт ва
саломатлик фанлари университети олимлари
Қозоғистондан ҳамкорлар ахтараяпти. Келишувга мувофиқ улар
Биотехнологиялар миллий марказида бўлишади ва олимлар билан учрашишади.
Қозоғистоннинг етакчи тадқиқот маркази лабораториялари билан танишади. Унда Европанинг «Уфқ» илмий-техник
дастурига ҳужжат топшириш учун умумий
ёндашувлар кўриб чиқилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.