Қосим-Жўмарт Тўқаев шаҳматчи Меруерт
Камалиденовани Шаҳмат бўйича жаҳон кубоги саралаш боқичида муваффақиятли
иштироки билан табриклади. Батумида бўлиб ўтган беллашувларда қозоғистонлик қиз
машҳур рақибаларини мағлуб этди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Меруерт
Камалиденова улғайиб келаётган авлод учун ёрқин намуна, у ўз ютуқлари билан
руҳлантиради. Президент шаҳматчи қизга финалда муваффақият тилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев халқаро фан олимпиадаларида
мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилган ўқувчиларга ҳам табрик телеграммаси
юборди. Саккиз ўқувчи Барселонадаги Халқаро STEM-олимпиадаси гранд-финалига
чиқди ва кодлаш, табиий фанлар ва математикадан 13 та медаль олди. Бирлашган
Араб амирликларида ҳам қозоғистонлик ўқувчилар тўртта мукофот олишга муваффақ
бўлди. Президент таъкидлашича, уларнинг тарихий ютуқлари, ёрқин ғалабалари
мамлакат учун фахр. Буларнинг ҳаммаси мамлакат таълим тизими, маорифи фаол ривожланаётганидан
дарак беради. Янги ютуқлар учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

