Геотермал энергия чиқариш, углеродни тутиб қолиш технологиялари, шунингдек, экологик тоза “яшил” ва “кўк” водород чиқариб олиш. Массачусетс технологик университети экспертлари Қозоғистонда бўлиб ўтган воркшоп давомида Техас энергетика тизимини модернизациялаш тажрибасини баҳам кўрди. Назарбоев университет биносида ташкил этилган тадбирда энергетик ўтиш даврида мамлакатнинг тегишли соҳаси учун фойдали бўлиши мумкин бўлган замонавий трендлари ва энг яхши амалиётларга бағишланди. MIT тадқиқотчилари тақдим этилган маълумотлар асосида йўл харитаси лойиҳаси тайёрлади. Бу ҳужжатга таянган ҳолда республикада энергетика соҳасини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича энг самарали сиёсат ишлаб чиқилиши мумкин.
Бақитжан Ильяс, Қозоғистон Республикаси энергетика Вазири ўринбосари:
— Биз бошқарувчи ташкилот сифатида бу йўналишда тўғри технологик сиёсат юритишимиз жуда муҳим. Шу сабабли инновациявйи ғоялар коллаборацияси форматини танладик. Бундай тадбирлар мутазам ўтказилади. Инфратузилмаларни модернизациялаш учун хусусий капитални жалб этиш имконияти мавжуд. Бизнинг вазифамиз таклиф этилаётган механизмларни ўрганиш ва тўғри келадиганларидан самарали фойдаланишдан иборат.
Айжан Балабатирова, воркшоп ташкилотчиси:
— Лойиҳалар устида ишлаш учун биз MITнинг энг кучли профессорларини жалб этдик. MIT дастури доирасида биз энергетика соҳасида юзага чиқарилаётган энг яхши амалиётларни, асосий трендларни таҳлил қилдик. Биз тегишли идораларга тавсияномалар эмас, дунёда мавжуд бўлган трендларни кўрсатамиз, сўнгра Энергетика вазирлиги жамоаси билан бирга ҳар бир сценарийни ишлаб чиқамиз.
Айтмоқчи, икки кунлик семинарга ташкилотчилар Қозоғистон бизнеси вакилларини ҳам таклиф қилди. Хорижлик менторлар турли давлатларга оид муваффақиятли кейсларни тақдим қилди. улардан ўрнак олган тадбиркорлар, стартапчилар, хусусий инвесторлар ҳолда энергия ишлаб чиқаришдан даромад олиши мумкин. Воркшопда шу жумладан, венчур жамғармалари орқали капитал жалб этиш масаласини кўриб чиқди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.