Қозоғистонда 10 та участкада нодир ер металлари қатлами устидаги ўрганиш ишлари ниҳоясига етди. Қидирув амалиёти, жумладан, Қарағанди вилоятидаги Қуйреқтикўл
конида ҳам ўтказилган. Бу ерда, прогнозларга кўра, 20 миллион тоннага яқин
саноат захираси мавжуд. Қозоғистоннинг бошқа минтақаларида ҳам катта ҳажмда тантал
ва ниобий аниқланган. Бундан ташқари, литий ва бошқа йўлдош ноёб металл
қатламларига дуч келинди.
Ерлан Акбаров, Қозоғистон
Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги Геология қўмитаси раиси:
- 2021 йилда
ҳукумат топшириғига кўра, 12 та объектда қидирув ишларини ўтказдик, 12 та объектнинг
10 тасида ишлар якунига етказилди. Энди ўрганиш амалиёти ўтказилиши лозим. Инвесторлар
иш олиб боради. Айни пайтда ушбу участкаларни «Тау-Кен Самруқ» қа бериш
масаласи кўриб чиқилмоқда. Канада компанияси разведка ўтказиш учун лицензия
олган.
Эслатамиз, олдинроқ
Қозоғистон Президенти нодир ер металларини ўзлаштиришнинг аҳамияти ҳақида айтиб
ўтганди. Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда бундай конларни ишга тушириш учун
тахминан 12 миллиард тенге миқдорида сармоя жалб қилиниши кўзда тутилган. Бу
маблағ фақат мавжуд захираларни ўзлаштиришгина эмас, балки юқори технологияли хомашёнинг глобал бозорида
юртимиз позициясини кучайтиришга ҳам замин ҳозирлайди. Бу эса нарх-наво ошишида
барқарор тенденцияни намоён қилади. Бу электромобиллар ва электрон техника ишлаб чиқариш ортиши билан боғлиқ ҳолат.
Абдумалик Сарманов таржимаси

