Бош вазир, Тошқинга
қарши чора-тадбирлар кўриш ва тошқин оқибатларини бартараф этиш ишларини
мувофиқлаштириш бўйича республика штаби раҳбари Ёйиқ дарёси соҳилларини бориб
кўрди. Ўлжас Бектенов Узункўл сув омбори ҳамда Атирау шаҳри томонда ўрнашган
сув омборлари каскадини юқоридан кўриб чиқди. Ҳукумат раҳбари аҳоли
манзилларига босимни камайтириш мақсадида сувни имкон қадар иншоотларда олиб
қолишни топширди. Сув тошқини Россия Федерациясига катта зарар етказди, ҳозир Қозоғистонга
яқинлашиб келяпти. Ёйиқда сув сатҳи етти метрга кўтарилди. Вазият оғирлашяпти.
Хавфли нуқта - 8,5 метр. Ўлжас Бектенов таъкидлашича, асосий мақсад - Уральск ва
Атирауни муҳофаза қилишдан иборат.
Рауан Хусаинов, «Қозоғистон сув хўжалиги»
республика давлат корхонаси Ғарбий Қозоғистон филиали директори вазифасини
бажарувчи:
- Сўнгги 30 йилдаги энг йирик
тошқинларни кузатаяпмиз. Барча кучлар сафарбар қилинган. Энг хавфли участкаларда, соҳилда тўғонлар
қуриляпти. Соҳилларни мустаҳкамлашда 200 та техника бирлиги, минг
нафардан зиёд одам ишлаяпти. Тўғонлар
узунлиги 33 километр. Ишлар жадал давом этяпти, тошқин сув тобора яқинлашяпти.
Бош вазир
ўринбосари тошқин эҳтимоли кутилаётган қишлоқларга борди
Бош
вазир ўринбосари Шимолий Қозоғистондаги сув остида қолиши эҳтимоли юқори бўлган
қишлоқларга борди. Роман Скляр тўғонларни бориб кўрди ва иншоотларни
мустаҳкамлашни топширди. Шунингдек, у тошқинга
қарши курашда салбий оқибатларга тайёр туриш лозимлигини таъкидлади. Бош
вазирнинг биринчи ўринбосари эвакуация ишларини амалга ошириш зарурлигини
таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.