Машҳур итальянский баритон «Астана Опера»да мастер-класс ўтказяпти

Машҳур итальянский баритон «Астана Опера»да мастер-класс ўтказяпти

«Astana Opera» халқаро опера академияситингловчилари буюк итальян баритони Федерико Лонгининг мастер-классларида вокал санъати сирларини ўрганишяпти. Таниқли маэстро раҳбарлигида қозоғистонлик артистлар малакаларини такомиллаштиряпти, айни вақтда, Гаэтано Доницеттининг «Қўнғироқча» опера-буффи постановкаси устида ишлашяпти. Спектакль премьераси 27-28 февраль кунларига режалаштирилган. Эслатамиз, бу бир актли опера-фарсда ёш нозанинга уйланаётган кекса аптекачи ҳақида ҳикоя қилинади. Гаэтано Доницетти бу асарнинг мусиқаси ва либреттоси муаллифи бўлган.


Федерико Лонги, вокал коучи /Италия/:


- Мени Астанага, мана шу муҳташам театрга таклиф этишганидан жуда миннатдорман. Биринчи марта Қозоғистондаман ва мамлакат пойтахтиига келганимдан қувондим. Ижрочилар профессионал даражасига келсак, улар етарлича юксакликка эришган. Жуда чиройли овозлари бор. Мен эса уларга техник билимлар ва баъзи маслаҳатлар бера олганимдан фахрланаман. Мастер-классда тингловчиларга овозни созлаш, персонажни тўғри акс эттириш, мизансценадан фойдаланиш бўйича тажрибамни баҳам кўраман.


Абдумалик Сарманов таржимаси