Сеулда қозоғистонлик корейс рассомлари асарлари намойиш этилди. Оналик ҳамда Ватанга бағишланган кўргазмада маҳаллий аҳоли эътиборига юртимиздаги корейс диаспорасининг 6 нафар вакили асарлари тақдим қилинди.
Мусаввира Виктория Цой учун ватан тушунчаси Алматининг соя-салқин кўчалари, сутли ва лимонли чой билан боғлиқ.
Виктория Цой, рассом:
- Мен Қозоғистон фуқаросиман. Яъни менталитетим қозоқча. Менталитет бўйича қозоққа айланганмиз. Бундан бошқача эмас. Аммо, барибир, корейс заминига келганимда, бу ерда ўзимни илк маротаба қулай ҳис қилдим. Табиий.
Кўргазма ташкилотчиси - Сон Же Хо ва Лим Жон Ок оилавий жуфтлиги. Улар Корея фуқаролари, Алматида 27 йил яшаган. Ўзларини қозоғистонлик корейс деб билишади ва Астана ҳамда Сеул ўртасидаги муносабатни мустаҳкамлашга ҳисса қўшадилар.
Сон Же Хо, арт-марказ директори:
- Қозоғистонда таниқли рассомлар жуда кўп. Аммо дунёда қозоғистонлик мусаввирлар ва уларнинг картиналарини кам одам билади. Одамлар кўпроқ билиши учун ушбу кўргазмани ташкил қилдик.
Таъкидлаймиз, қозоғистонлик ижодкорлар картиналарини Япония ва Англия аҳолиси яхши танийди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси