Қозоғистон Президенти мақоласи Франциянинг Le Figaro газетасида чоп этилди

Қозоғистон Президенти мақоласи Франциянинг Le Figaro газетасида чоп этилди

«Қозоғистон – Франциянинг стратегик ва ишончли ҳамкори». Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Le Figaro газетасида чоп этилган мақоласи шундай аталади. Унда Президент жаҳон саҳнасида мулоқотни таъминлаш ва вазиятни барқарорлаштиришда «ўртача давлатлар»нинг аҳамиятини тилга олган. Улар қаторига Қозоғистон ҳам киради. Мамлакатимиз кўп йиллардан буён мувозанатланган ташқи сиёсат олиб боради, дунё бўйлаб дипломатик ташаббуслар билан чиқади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамкорликнинг асосий йўналишларини ҳам кўрсатиб ўтди. Шу жумладан. француз бизнеси билан «яшил» энергетика, рақамли технологиялар ва логистика соҳасида бирга иш юритилади. Президент «Ўрта йўлак»нинг имкониятларига алоҳида тўхталиб ўтди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Президент Эммануэль Макрон билан бирга БМТ барқарор ривожланиш мақсадларидан энг муҳимлари қаторида бўлган тоза сув билан таъминлаш билан боғлиқ «Ягона сув саммити» ташаббусига етакчилик қилишдан мамнунлигини билдирди.


Абдумалик Сарманов таржимаси