Қосим-Жўмарт Тўқаев
Хитой Халқ республикасига қилган расмий ташрифи доирасида Урумчида Синьцзян-Уйғур
мухтор тумани партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан учрашди. Давлат раҳбари Қозоғистон
ва мухтор туман ўртасидаги алоқаларни юқори баҳолади. Бугунги кунда республикамиз
ва Синьцзян-Уйғур мухтор тумани савдоси Хитой билан амалга оширилган умумий товар
айланмасининг 40 фоизига тенг. Йилнинг биринчи ярмида савдо 8,5 миллиард долларга
етди. Ўсиш: 90 фоиз! Қосим-Жўмарт Тўқаев икки давлат ўртасида фаолият
юритадиган учинчи темир йўл ўтиш жойи қурилишини тилга олди. Давлат раҳбари бу
лойиҳа қисқа вақтда ишга тушишига ишонч билдирди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Қозоғистон ва
Синьцзяннинг ўзаро савдосида минтақавий ҳамкорлик механизмлари муҳим аҳамият
қозона бошлади, улардан фойдаланилган тақдирда анча илгарилаш мумкин. Қозоғистон
минтақага турли маҳсулотлар етказиб
беришга тайёр. Мамалакат металлургия, нефть-кимё саноати, машинасозлик, озиқ-овқат,
қурилиш материалларини экспорт қила олади. Агросаноат секторида ўзаро ҳамкорлик
қилиш масаласига келсак, унда жуда катта салоҳият мавжудлигини айта оламиз. Қозоғистон Хитой бозорига мунтазам экологик тоза қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи сифатида фаолият юрита олади.
Савдо-иқтисодий
алоқаларни ривожлантиришдан ташқари, учрашувда сувдан фойдаланиш, чегараоша
оқувчи дарёлар масаласида ҳамкорлик
муҳимлиги таъкидланди. Суҳбат давомида Қосим-Жўмарт Тўқаев туристлар
алмашиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Ма Синжуй ўз навбатида Қозоғистон Президенти
ва ХХР раиси ўртасидаги келишувларнинг муҳимлигини тилга олди. У Қосим-Жўмарт
Тўқаевнинг Синьцзян-Уйғур мухтор туманига ташрифини тарихий масала, деб атади.
Туман раҳбарияти мулоқотни давом эттиришини, Қозоғистон билан ҳамкорликни
кенгайтиришини билдирди.
Ма Синжуй, ХХР Синьцзян-уйғур
мухтор тумани партия қўмитаси котиби:
– Биз савдо-иқтисодий
ҳамкорликни янада чуқурлаштирамиз, қишлоқ хўжалиги, чегараоша савдо, энергетикага
эътибор қаратамиз. Илмий ташкилотлар, таълим даргоҳлари, корхоналар ўртасида
алоқа боғлаймиз. Қозоғистон ва Синьцзянда
инвестиция киритиш, янги бизнес очишда қўшма корхоналаримизни
қўллаб-қувватлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.