Марказий Осиё ва Афғонистон: транзит салоҳияти ва янги йўналишлар

Марказий Осиё ва Афғонистон: транзит салоҳияти ва янги йўналишлар

Афғонистон билан ҳамкорлик Қозоғистоннинг Ҳинд океанига чиқиши учун йўл очади. Марказий Осиё давлатлари Афғонистон бўйича Минтақавий контакт гуруҳининг Астанада бўлиб ўтган йиғилишида янги транзит йўналишлари муҳокама қилинди. Президентимизнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Еркин Туқимов мамлакат маҳсулоти экспортини кенгайтириш учун Жанубий Осиёга олиб чиқувчи транспорт-логистика йўлакларини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, натижада янги имкониятлар очилади.


Еркин Туқимов, Қозоғистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили:


Бизни 45 миллион кишилик Афғонистон бозори қизиқтиради. Масалан, афғон фуқаролари орасида бизнинг ун, ўсимлик ёғи, дори-дармонлар жуда харидоргир. Афғонистон айни вақтда Қозоғистон учун Ҳинд океани портларига транзит йўлаги вазифасини бажара олади.


Абдумалик Сарманов таржимаси