Қозоғистон ва Ўзбекистон текстиль саноатида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришни режалаштирган. Шунингдек, мазкур соҳада юксак сифат стандартлари жорий этиш мўлжалланмоқда. Томонлар янги корхона бунёд этиш ниятида. Экспертлар фикрича, соҳани ривожлантиришда катта қадам қўйилиши кутиляпти. Аввал олисдан ташиб келтирилган хомашё ўрнига маҳаллий маҳсулотдан фойдаланилади. Масалан, пахта республика жанубидан, қўшни давлатнинг қатор вилоятларидан олинади. Натижада, маҳсулот таннархи пасаяди.
Гулмира Уахитова, Енгил Саноат тадбиркорлари миллий бирлашмаси бошқаруви раиси:
– Тайёр маҳсулотда хомашё қиймати 50-70 фоизгача боради. Яъни маҳсулот таннархи юқори. Шунинг учун биз фақат тикиш билан чекланмасдан, корхоналаримизда ишлатиладиган хомашёни ҳам ўзимизда чиқариш тўғрисида ўйлаяпмиз. Ўзбекистон томони ҳам, Қозоғистон томони ҳам катта муваффақиятларга эришди, деб ҳисоблайман. Хомашёга ишлов бериш учун кенг кўламли, қиммат ускуналарга эга корхона ташкил этишга олиб келади.
Бундан ташқари, тарафлар ўғит ишлаб чиқарувчи корхона яратишга қизиқмоқда. Ўзбекистондаги биоэнергетик завод Туркистонда кичик ишлаб чиқариш корхонаси очмоқчи.
Надир Муратов, биоўғит ишлаб чиқарувчи завод вакили:
– Биз Тожикистонга кўп маҳсулот экспорт қиламиз. Бир партияни Қозоғистонга юбордик. Маҳсулот маъқул келди. Ишлаб чиқариш ташкил этмоқчимиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси