Ижтимоий объектлар ва инфратузилмаларни қайта тиклаш, шунингдек, тошқиндан жабр кўрганларучун уй-жойлар қуриш ва сотиб олиш. Бугун Ҳукуматда бўлиб ўтган йиғилишда шу ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Бош вазир Ўлжас Бектенов таъкидлаганидек, Давлат раҳбари томонидан берилган табиий офатдан зарар кўрганларни ўз вақтида уй билан таъминлаш топшириғи ўз муддатида бажарилиши керак.Молиялаштириш тўла ҳажмда амалга оширилган, эндиги вазифа – барча захираларни ишга солиш ва ишни жадаллаштириш. Эслатамиз, вайрон бўлган, деб топилган 8 минг 650 та уй соҳибига иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олинади ёки қуриб берилади. Таъмирталаб бўлиб қолган 9 мингдан зиёд объектларнинг деярли барчасида иш тугалланди. Бундан ташқари, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳам қайта тикланмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.