Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукумат истеъфоси тўғрисидаги фармонни имзолади. Ақўрда сайти берган маълумотга кўра, Алихан Смаилов вақтинча Бош ваир вазифасини бажаради. Вазирлар маҳкамаси аъзолари ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқлангунча вазифасини бажаришда давом этади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Асқар Мамин ҳукумат истеъфоси тўғрисида ариза берди ва мен бу таклифни қабул қилдим. Таъкидлаш жоизки, Асқар Узақбаевич 3 йил атрофида Вазирлар маҳкамасини бошқарди. Хизмат давомида, айниқса, пандемия даврида юксак масъулият, меҳнатсеварлик намунасини кўрсатди. Бунинг учун унга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, вақтинча бош вазир вазифаларини бажариш таниқли иқтисодчи, малакали раҳбар Смаилов Алихан Асхановичга топширилади.
Ерлан Карин давлат котиби этиб тайинланди
Ақўрда сайти хабар беришича, аввал президента маслаҳатчиси вазифасини бажариб келган Ерлан Карин Қозоғистон Республикаси давлат котиби этиб тайинланди. Бу лавозимда аввал Қримбек Кушербаев ишлаётганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси