Марказий Осиё давлатлари сунъий интеллект ишини тартибга келтириш
бўйича бирлашади. Минтақа
нейротармоқлар учун мўлжалланган этика қоидаларини биргаликда ривожлантиради. Экспертлар фикрича, AI - технологиялар имкониятлар ва таҳликалар олиб келиши мумкин.
Аналитиклар таъкидлашича, машина алгоритмида масъулият фактори кузатилмайди. Шунинг учун сунъий интеллектдан фойдаланишда
умумий экотизим
яратиш зарур. Астана Президент марказида Марказий
Осиё бўйича соҳа вакиллари конференциясида таъкидлашларича, ахборот хавфсизлиги
ҳам жуда муҳим. Агар нейротармоқ алгоритмлари нотўғри ёзилса, сунъий интеллект
иши давомида махфий маълумотлар тарқалиб кетиши
мумкин. Тадбир қатнашчилари берган маълумотга кўра, сунъий интеллект
самарали восита, лекин у ёрдамчи вазифасини бажариши зарур.
Бейбит Абдикенов, Astana IT University сунъий интеллект маркази директори:
- Қарорни
ким қабул қилади? Одамми ёки тизим? Бу
ҳам муҳим. Менимча, қарорларни одамлар қабул қилиши, сунъий
интеллект эса зарур маълумотларни тақдим этиши зарур. Сўнгги
қарорни одам бериши шарт. Илмий жиҳатдан олганда, одам учун
ёрдамчи восита сифатида сунъий интеллектдан фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблайман.
Максат Байбеков, ЮНЕСКОнинг
Алматидаги минтақавий
дастурлар офиси раҳбари:
- ЮНЕСКО сунъий интеллект
этикаси масаласини илгари суришда асосий
ўрин тутади. Марказий Осиё минтақаси ҳам бу жараёнда
фаол қатнашаяпти. Ушбу тадбир натижасида соҳалар орасидаги
мулоқот кучайиши, ёшлар ва аёлларнинг турли жараёнлардаги
иштироки ошиши, адолатли инклюзив ривожланиш учун таклифлар ишлаб чиқилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

