Қозоғистон иқтидорли болалар учун рақамлаштирилган майдончани ишга туширади

Қозоғистон иқтидорли болалар учун рақамлаштирилган майдончани ишга туширади

Келаси ойдан Қозоғистон рақамлаштирилган «Smart Daryn» миллий майдончасини ишга туширади. Муаллифлар уни мамлакатдаги  иқтидорли болалар ва педагоглар учун тайёрлашди. Қозоғистонлик ёшлар майдонча ёрдамида республика ва халқаро биринчиликларга тайёрланади. «Smart Daryn» орқали тажрибали устозларнинг онлайн-дарсларига кириш мумкин. Шунингдек, унда шаффофликни таъминловчи прокторинг тизимидан фойдаланган ҳолда онлайн-олимпиадалар ва танловлар ўтказилади. Шунингдек, болалар махсус мактабларга киришга тайёрланиши, тегишли имтиҳонлар топшириши мумкин. Бугунги кунда Қозоғистонда 130 тадан зиёд бундай таълим даргоҳи бор.


Адлет Картов, «Smart Daryn» ишланмаси муаллифи:


- Бизнинг майдонча мазкур жараёнларни автоматлаштириш учун керак. Шунингдек, биз авваллари турли олимпиадаларни, тадбирларни турли майдончаларда ўтказардик. Бу эса маълумотларни умумлаштириш, сертификат беришда чалкашликлар келтириб чиқарарди. Албатта, ҳамма маълумотни чиқариб оламиз, аммо бунга қўшимча меҳнат кетади. Ҳозир эса ҳаммаси бир жойда, исталган йилга оид аналитикани кўздан кечира оламиз. Келажакда ҳам шундай ишлаймиз. Умуман олганда, сертификат ва дипломлар қалбакилаштирилиши олди олинади, ҳужжатоарга QR қўйилади, унинг ёрдами сертификат ҳақиқийлигини текшириш мумкин.


Абдумалик Сарманов таржимаси