Чимкентда IT hub очилди

Чимкентда IT hub очилди

Технологик тадбиркорликни илгарилатиш, стартап-маданиятини шакллантириш, IT-соҳаси ва рақамли таълимни ривожлантириш. Shymkent Hub минтақавий технопарки ушбу йўналишда ишлайди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз лойиҳаларини рўёбга чиқариши учун ҳамма шарт-шароитлар яратилган. Бир гуруҳ ёшлар янгича дрон, яна бир гуруҳи – кўплаб фойдали маълумотлар – қозоқ тили, йўл ҳаракати қоидаларини, тарихий маълумотлар, жисмоний жараёнларни ўз ичига олган илова яратаяпти. Shymkent Hubе доирасида ҳар бир ишланма муаллифига экспертлар ёрдам беради. Масалан, ҳозир видеокузатув тизимининг янги модификацияси устида иш олиб бориляпти. Полициячиларга эса қонунбузарларни аниқлашда, бошқа ишларда ёрдам берувчи нано-камералар тайёрланиши кутиляпти.

Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:

– Умуман олганда, шаҳарлардаги камералар сони ортяпти, уларнинг турли Use Case ҳал этувчи иш алгоритмлари тобора кўпаяпти.

Бундан ташқари, мазкур марказ Astana Hubнинг таълимий ва инкубациявий дастурлари учун майдонча вазифасини бажаради. Унда фаол IT-ҳамжамиятни шакллантириш учун мунтазам учрашув ва тренинглар ўтказилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.