Қишлоқ хўжалиги аталган мобил сервислардан тортиб, сунъий интеллектдан фойдаланувчи ечимларгача. Astana Hub халқаро технопаркида Startup Garage инкубация дастурининг учинчи навбат доирасида тақдимот ташкил қилинди. Шу жумладан, янги иш бошлаган стартаперлар агросектор учун мўлжалланган лойиҳасини намойиш қилди. У фермерлар суғориш қандай кетаётганини телефон орқали назоарт қилиши учун имкон беради. Бунинг учун датчиклар ахборот узатувчи қурилмага уланади, сунъий интеллект эса сув сарфини таҳлил қилади, тегишли маълумотлар асосида тежаш имкониятларини таклиф қилади.
Берик Ўринтаев,
Сув тежовчи технологиялар соҳасидаги стартап муаллифи:
– Бу лойиҳа ўта
қиммат технологиялар харид қилиш имкониятига эга бўлмаган қишлоқ хўжалиги
корхоналари эгалари учун мўлжалланган. Уни давлат ёрдами тадбирлари доирасида
тадбиқ этишимиз мумкин. Ушбу технологияларни олганларга давлат 80 фоизли субсидия
тақдим этади. Одинига ундан текин фойдалана оласиз. Лойиҳа жанубий вилоятлар,
Алмати, Тарозга мўлжалланган.
Эслатамиз, ўтган
йили Startup Garage доирасида 366 та ариза тушган эди. Шундан 204 таси саралаб
олинди. Ниҳоят, 79 та лойиҳа инкубация босқичини муваффақиятли тугатди. Улар
сотила бошлади. Энди халқаро бозорга чиқиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

