Қозоғистонда миллий луғат жамғармаси ташкил этилади

Қозоғистонда миллий луғат жамғармаси ташкил этилади

Қозоғистонда миллий луғат жамғармаси ва Қозоқ тили миллий корпуси ташкил этилади. Корпус турли услуб ва эанрлардаги матнларни ўз ичига олган ахборот-маълумот тизимидан иборат. Нейрон тармоғи асосидаги катта тил модели давлат тилидаги матнларни яратади, қайта ишлайди ва таҳлил қилади, бу эса рақамли муҳитда ундан кенг фойдаланишга йўл очади.  Парламент Сенати депутатлари маданият, маориф ва васийлик билан боғлиқ қонунчиликка ўзгаришларни маъқуллади ва имзолаш учун Президентга йўллади. Киритилаётган янгиликлардан бири – «васийлик ташкил қилиш», деб аталади. Мазкур қонунчилик ташаббуси етим ва ота-она ғамхўрлигидан мосуво бўлган болаларга васийлик қилиш масаласини тартибга келтиради. Қонунчиликка киритилган яна бир ўзгариш «Бўлашақ» дастури билан боғлиқ. Энди халқаро олимпиада ғолиблари ушбу стипендияни олиш имкониятига эга бўлади. Уларга давлат ёрдамида энг яхши хорижий олий ўқув юртларида, шу жумладан, бакалавриат даражасида билим олиш имконияти берилади. Фақат мамлакат ташқарисида олинадиган таълим ўқувчи ғолиб бўлган олимпиада фанига мувофиқ бўлиши зарур.

Дархан Ахмед-Заки, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири ўринбосари:

- Биз битирувчилар учун етакчи университетларда таълим олиши, давлат ёрдамини ҳис этиши ва мамлакатга қайтиб келиб, ижтимоий ҳаётда қатнашиши, тегишли илмий ёки бошқа бирорта соҳани танлаши учун имконият таклиф этмоқчимиз. Олий таълим даргоҳлари рўйхати одатдагидек белгиланади. Олимпиадалар рўйхати тузилади. Уларга физика, математика, информатика, муҳандислик каби халқаро олимпиадалар киритилади. Улар сони чекланган. Мазкур олимпиадалар ғолиблари ютуқлари мамлакатда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш даражасини кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.