Павлодарда Абай Қўнонбойулининг 180 йиллигига гуллар композицияси тайёрланди. У шаҳар мактабларининг бири ҳовлисида ўрнатилди. Шу тариқа, таълим даргоҳи жамоаси қозоқ шоири ва мутафаккирини
хотирлади.
Эльмира Уахитова, 25-мактаб директори ўринбосари, Павлодар:
– Гуллар композицияси ясашдан
мақсад – Абай меросини
ёдга олиш, унинг доно
фикрлари, фуқаролик
қадриятларини ёш авлодга етказиб беришдан иборат. Бунда буюк шоир ижодидан илҳомланиб яратилган рамзий элементлар бор. Буларнинг ҳаммасини
гуллар ва ўсимликлар орқали етказиб беришга интилдик.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда Абай юбилейи 1 августдан бошланади ва 10 кун давом этади. Ушбу кунларда фақат Абай вилоятининг ўзида 100 тадан зиёд тадбир ташкил қилинади. Тадбирлар Abay Academiyasy
энциклопедик портали очилиши билан старт олади. Шоирнинг 180 йиллиги доирасида концертлар, халқ ҳунарлари фестивали, ёш оқинлар мушоираси, китоблар тақдимоти ва бошқалар ўтказилади. 10
август куни Қозоғистон эстрадаси юлдузлари иштирокида гала-концерт бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

