Жорий йилнинг кузида Алматида биринчи
Бутун жаҳон инклюзив таълим конгресси ўтказилади. Анжуманга турли
ҳукумат вакиллари, педагоглар, технологик компания етакчилари ва экспертлар,
жами 30 мамлакатдан 5 минг нафар иштирокчи ташриф буюриши кутилмоқда. Улар инклюзия билан боғлиқ
энг яхши амалиётлар ва ишланмаларни тақдим этишади. Пойтахтда бўлиб ўтган
Конгресснинг минтақавий анжуманида маълум қилишларича, Қўкшетауда, Тошкентда ҳам шу каби тадбирлар ташкил этилади.
Алматида стратегик ҳужжат – Инклюзив
таълим бўйича декларация имзоланади. Экспертлар айтишича, кенг кўламли тадбир
ўтказилиши Қозоғистонни инклюзив жамиятни ривожлантириш бўйича жаҳон етакчилари
қаторига олиб чиқади. Бу борада мамалкатда ҳамма шарт-шароитлар бор. Барча
мактабларда тўсиқларсиз муҳит яратилган.
Ермек Мажитов, биринчи Бутун жаҳон инклюзив таълим
конгресси раҳбари:
- Қозоғистонга шундай таклиф берилди. Мамлакат
Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Маориф вазирлиги ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.
Ўзингизга маълум, Миллий қурултойда Президент ҳар бир вилоят марказида алоҳида
эҳтиёжли болалар учун таълим марказлари очилиши лозимлигини айтганди. Бир неча
кун аввал инклюзивликни қўллаб-қувватлашга мўлжаллаб спорт мажмуаси очилди. Бу
йўналишда катта ишлар амалга оширилаётир.
Абдумалик Сарманов таржимаси

