Мактаб менюсига миллий таомлар киритилади

Мактаб менюсига миллий таомлар киритилади

Қозоғистонда мактаб ўқувчилари учун миллий ошхона элементлари киритилган таомнома жорий этиш мўлжалланяпти. Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус буйруқ тайёрлади, унда таълим даргоҳлари учун овқатланиш стандартлари қайта кўриб чиқилган. Рўйхат халқаро талаблар ҳисобга олинган ҳолда тузилган, унга кўра болалар сифатли ва мувозанатлашган таомлар билан таъминланади. Рационни ишлаб чиқишда нутрициологлар ва тиббиёт ходимлари қатнашди. Болалар тузли, шакарли, ёғли таомлар ўрнига кўпроқ витаминлар ва микроэлементларга бой сабзавотлар ва мевалар истеъмол қилади. Шу жумладан, мол гўштидан сирне, иримшик, қайнатилган йилқи гўшти, ёғи камайтирилган кефир, жент тавсия этилган.

Лилия Карпусевич, нутрициолог:

- Янги таомнома менга жуда ёқди, бизда тўғри овқатланиш аҳоли онгига тобора кенг сингдирилаётгани менга ёқади. Бу — жент. Менимча, болалар учун энг яхши десерт. Болалар яхши кўрадиган, асосан пишган сут ва шакардан иборат бўлган хорижий ширинликлардан таркибига кўра анча устун. Ва, албатта, шакарни чеклашда қўл келади. Таомномада йилқи гўшти ҳам бор. Жуда фойдали гўшт. Унда болалар учун керак бўлган темир моддаси кўп. Маълумки, ҳозир темир етишмаслиги сабабли анемияга чалинганлар кўпайиб кетди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.