17 июнда Астана иккинчи «Марказий Осиё – Хитой» саммитини кутиб олади. Унда минтақанинг Осмон ости мамлакати билан стратегик ҳамкорлигининг янги босқичи бошланади, деб ҳисоблайди қозоғистонлик аналитиклар. Ўзаро алоқаларнинг йўлга қўйилгани эса савдо ҳажми ортиши шаклида кўзга ташланади. Ўтган йили товар алмашиш рекорд даражада ошди ва 95 миллиард долларга етди. Унинг салкам ярми - Қозоғистон улуши. Экспертлар фикрича, биринчи «Марказий Осиё – Хитой» саммити ўзаро алоқалар чуқурлашиши учун йўл очди. У 2023 йилда Сиан шаҳрида ўтказилди. Мамлакатимиз ХХР билан 22 та шартнома тузди. Натижа маълум – мамлакат ишлаб чиқарувчилари Хитой бозорига маҳсулот чиқариш ҳамда қатор қўшма лойиҳалар тўғрисида келишиб олди.
Бауржан Аукен, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Осиё тадқиқотлари бўлими етакчи эксперти:
- Келгуси саммитда кўпқиррали ҳамкорликнинг қатор мавзулари муҳокама қилинади. Аввало, савдо, логистика, долзарблашиб бораётган «яшил» иқтисод ва экология масалаларига эътибор қаратилади. Шунингдек, таълим, фан, маданият, туризм ва бошқа йўналишларга ҳам эътибор қаратилади. Қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланяпти. Бу эса Марказий Осиё ривожланиши учун янги туртки бериши мумкин. Астанада ўтказиладиган саммита мамлакатларга янги имкониятлар очиб беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

