Қозоғистонда агродронлар ишлатилади

Қозоғистонда агродронлар ишлатилади

Қозоғистон фермерлари хўжаликларида агродронлардан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун 80 та учувчисиз аппарат олинади. Хитой билан тегишли шартнома тузилди. Янги ускуналар ҳатто етиб бориш қийин бўлган жойларда ҳам кўчатларни суғориш, ўғит олиб бориб, сепиш учун хизмат қилади. Дронлар ҳар қандай об-ҳаво шароитида ва куннинг исталган вақтида ишлатилиши мумкин. Харажатларни қисқартиради ва ишлаб чиқариш самарадорлигини орттиради. Дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатида бу усул синовдан ўтган. Тегишли вазирликда таъкидлашларича, агродронларнинг бир қисми импорт қилинади, қолганлари мамлакат ичида йиғилади. Хитой билан бирга очилган компания «Алатау» махсус иқтисодий зонасида бу иш билан шуғулланади. Уч ой ичида қишлоқ хўжалигига агродронларни ривожлантириш ва жорий этиш йўл харитаси ишлаб чиқилади.

 

Алмат Сулейменов, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат мажмуаси давлат инспекцияси қўмитаси Ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармаси раҳбари:

Бундан ташқари Тароз, Семей, Туркистон минтақаларида агродронларни намойиш қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш марказлари очиш масаласи ҳам ишлаб чиқилган. Айни вақтда, Талғар, Қоплонбек ва Семей политехника коллежлари базасида дрон пилотлари ва уни йиғувчилар тайёрланяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.