Қозоғистонда Парламент ислоҳоти: 300 тадан зиёд таклиф тушди

Қозоғистонда Парламент ислоҳоти: 300 тадан зиёд таклиф тушди

Қозоғистон Президенти Давлат маслаҳатчиси – Парламент ислоҳоти ишчи гуруҳи етакчисини қабул қилди. Ерлан Қарин Қосим-Жўмарт Тўқаевга фаолиятнинг дастлабки натижалари тўғрисида маълумот берли. e-Otinish давлат майдончаси ва Egov сервисида «Парламент ислоҳоти» майдончаси ишга тушиши билан фуқаролар ва жамоат арбобларидан 300 тадан зиёд таклиф тушди. Ҳозир улар ўрганиляпти ва Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишида таҳлил қилинади. Давлат раҳбари парламент ислоҳотининг асосий вазифасини яна бир марта кўрсатиб ўтди: у мамлакатдаги сиёсий ўзгаришларнинг янги босқичига айланади. Президент барча таклифларни кўриб чиқиш ва улар асосида парламент тизимини модернизациялаш учун аниқ тавсиялар тайёрлашни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси