Алматида «Digital Almaty-2024» форуми бўлиб ўтади

Алматида «Digital Almaty-2024» форуми бўлиб ўтади

Келажакнинг рақамли саноати, бу олтинчи халқаро «Digital Almaty» форумининг асосий мавзуси. Тадбир 1-3 февраль кунлари бўлиб ўтади. Жорий йилда мазмундор амалий дастур режалаштирилган. Панел мунозаралар саноатда рақамли трансформация ва «GovTech», «Саноат 4.0», «ESG», «Smart City» соҳаларида инновациявий ечимларга бағишланади. Форумда 200 дан зиёд спикер иштирок этади. Булар халқаро экспертлар, соҳа етакчилари, IT ва бизнесда кўзга кўринган новаторлар. Улар иқтисодиёт ва инновациялар реал секторида янги технологияларни қўллаш бўйича муваффақиятли кейслар билан ўртоқлашади. Уч кунлик рақамли тадбирда 30 мингдан ошиқроқ одам қатнашиши кутилмоқда.

 

Ерсултан Ерманов, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат Вазирлиги Департамент Директори:

– Бу майдончада, одатга кўра, ЕОИИга аъзо давлатлар Бош вазирларининг пленар йиғилиши, ШҲТ га аъзо давлатлар учун рақамли форум бўлиб ўтади, улар доирасида вазирлар рақамли кун тартибини муҳокама қилади. Шунингдек, бир қатор бошқа муҳим тадбирлар ҳам кўзланган. Форум доирасида анъанавий «Саноат 4.0» лойиҳаларининг стартап-батллари ўтказилади. Булардан ташқари, стартаплар кўргазмаси ва яна бир нечта тадбирлар бўлади. Мазкур майдонча бизнес вакиллари ҳамда  давлат сектори ходимлари учун фойдали. Ўзлари учун янги нарсалар олиши мумкин. Янги ечимлар, янги ёндашувлар, янги ғоялар, янги танишувлар.

 

Айтиш керак, «Digital Almaty» ҳар йили турли давлатлардан жаҳоннинг етакчи экспертларини бир ерга жамлайди. 2023 йилда форумда 150 дан ошиқ спикер иштирок этган. Энг кўп муҳокама қилинган мавзулар - рақамли майнинг, криптобиржа, киберхавфсизлик, таълим ва корпоратив инновациялар бўлган.


Хуршида Абдуллаева таржимаси.