Бош вазир Қозоғистон Президенти номидан металлургларга мукофот топширди

Бош вазир Қозоғистон Президенти номидан металлургларга мукофот топширди

Ўтган йили тоғ-металлургия мажмуасининг Қозоғистон иқтисодидаги улуши 7 фоизни ташкил қилди. Ҳозир бу соҳада 110 минг одам меҳнат қилади. Металлурглар куни арафасида Бош вазир соҳа меҳнаткашлари учун Президент таъсис этган давлат мукофотларини топширди. Ўлжас Бектенов ушбу соҳани ривожлантириш Ҳукуматнинг устувор вазифалари қаторига киришини таъкидлади. Шу жумладан, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, янги конларни ўзлаштириш, замонавий технологиялар жорий этиш ишлари давом этяпти. Эслатамиз, жорий йилда Давлат раҳбари «Қозоғистонда хизмат кўрсатган кончи» ва «Қозоғистонда хизмат кўрсатган саноат арбоби» унвонларини таъсис этганди. Шу кунгача мамлакат бўйлаб олти юз нафар тоғ-металлургия санотати ходим бу унвонларга лойиқ кўрилди.

Гулбану Жумадилдинова, «Қозоқмис» корпорацияси филиали флотатори:

– Бу кун мен учун жуда муҳим. Ушбу мукофот жуда катта аҳамиятга эга. У фақат менинг эмас, барча ҳамкасбларим меҳнати маҳсули. Президент Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаевга ишимизни қадрлагани ва ушбу юксак мукофот учун самимий миннатдорчилик билдираман!

Абдумалик Сарманов таржимаси