Марказий Осиё – Шарқу Ғарбни ўзаро боғловчи кўприк

Марказий Осиё – Шарқу Ғарбни ўзаро боғловчи кўприк

Савдо ва юк оқимларини қайта йўналтириш ҳисобга олинса, бу кўрсаткич 200 мингга ошиши мумкин. Алматида бўлиб ўтаётган «ЕИ-Марказий Осиё» II иқтисодий форумининг дастлабки кунида бутун Марказий Осиё минтақасидаги транзит салоҳияти мунозараларнинг асосий мавзусига айланди. Европа бизнеси вакиллари минтақада иқтисодий ўсиш драйвери бўлиши мумкин бўлган кенг кўламли ташаббусларнинг амалга оширилишига қизиқиш билдирди. Учрашув иштирокчилари Европага ва дунёнинг бошқа давлатларига олиб борувчи савдо йўналишларини диверсификация қилиш масаласини кўриб чиқиш ниятида. Бундан ташқари, режада энергетика хавфсизлиги ва «яшил» энергетика лойиҳалари ҳам бор.

Роман Василенко, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари:

- Имкониятларни юзага чиқариш, ҳаётга татбиқ этиш мантиқий ечим бўлади. Қозоғистон ва Евроиттифоқ стратегик ҳамкорлар бўлиб қолаверади. Мамлакатимизга хориждан келаётган инвестициянинг 40 фоизи ЕИ давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Европа Иттифоқи – Қозоғистоннинг асосий савдо шерикларидан бири. Биз энергетика ва логистика каби иқтисодиётнинг истиқболли секторларида муҳим алоқаларни ривож топтиришдан манфаатдормиз, шерикликни кенгайтириш ниятидамиз.

Евроиттифоқ вакиллари таъкидлагани каби, Марказий Осиё бозори ўта истиқболли.

Техри Хакала, Европа иттифоқининг марказий осиёдаги махсус вакили:

– Марказий Осиёда катта салоҳият кўраман. Бу – 80 миллион аҳолига эга бозор. Биз иқтисодий алоқаларимиз ривожига жуда ижобий қараймиз.

Памела Коук-Гамильтон, халқаро савдо маркази ижрочи директори:

– Менинг наздимда, Марказий Осиёдаги интеграция жараёнлари ғарб олами давлатлари билан келгуси савдо муносабатларини белгилаб беради. Биз минтақавий ўз-ўзини идентификациялаш жараёни ривожини кўриб турибмиз. Бу ўз ўрнига эга бўлиш, бошқа муҳим минтақавий ва дунёвий давлатлар билан мулоқот ўрнатиш нуқтаи назаридан жуда муҳим.  

Бугун эса форумда Евроиттифоқ бизнес ва ҳукуматлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг беш мамлакати вакиллари минтақамизда амалий иқлимни яхшилаш, яшил ва рақамли иқтисодиётга ўтиш, Европа тараққиёт банкларининг инвестиция стратегияси масалаларини муҳокама қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси