Қозоғистон ва Финляндия икки томонлама муносабатларни қамраб олган 15 та ҳужжатни имзолади. Экология, сув захираларидан фойдаланиш, фан, энергетика ва туризм билан боғлиқ йўналишларда
ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишилди. Ақўрдада бўлиб ўтган икки
давлат президентлари мулоқотида улар асосий ўрин тутди. Таъкидлаш лозимки, Александр Стубб Қозоғистонга расмий ташриф билан келган. Давлат раҳбари таъкидлашича,
Финляндия Президентининг ташрифи икки томонлама алоқалар мустаҳкамланишига янги туртки беради.
Қосим-ЖўмартТўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Қозоғистон
ва
Финляндия ўртасида анъанавий дўстлик
ва ўзаро ҳамкорлик алоқалари шаклланди. Ўртамизда ҳал бўлмайдиган
муаммо йўқ. Инвестиция васавдо соҳаларидаги
салоҳият тугайди, дейишга асос йўқ. Бундан ташқари, биз юқори даражали гуманитар алоқаларни йўлга
қўйганмиз.
Ўз навбатида, Александр Стубб бошқа соҳаларда ҳам ўзаро алоқалар учун катта салоҳият мавжудлигини
таъкидлади.
Александр Стубб, Финляндия Республикаси
Президенти:
– Биринчидан, икки томонлама муносабатлар ва
тадбиркорлик алоқаларини ривожлантириш. Мен билан бирга таркибида 20 тадан зиёд етакчи фин компаниялари вакиллари бўлган катта бизнес-делегация келган. Иккинчи йўналиши: ташқи
сиёсат ва хавфсизлик. Муштарак мақсадлар йўлида
биз мураккаб муаммолар ечимини топишга интиламиз.
Музокаралар икки давлат делегациялари иштирокида кенг форматда давом этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Финляндия
- Қозоғистоннинг
Шимолий Европа ва Европа Иттифоқидаги асосий ҳамкорларидан. Президент фин компанияларини Марказий
Осиёнинг кенг бозорига чиқиш учун мамлакатимизнинг инвестициявий имкониятларидан фойдаланишга чақирди.
Қосим-ЖўмартТўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– ҚозоғистонФинляндия билан дўстлик алоқаларига
катта аҳамият беради, мавжуд келишувларни рўёбга чиқариш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга
тайёр.
Музокаралар якунларига кўра, Қозоғистон ва Финляндия қўшма баёнот қабул қилди. Унда иқтисодиёт, савдо ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, олий таълим, фан ва тадқиқотлар бўйича бирга иш юритиш кўзда
тутилган. Давлат раҳбарлари
тинчлик ўрнатиш борасида ҳам ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини
билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

