Бугун Ақўрдада Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида Хавфсизлик кенгашининг иқтисодий масалалар бўйича
йиғилиши ўтказилди. Жаҳон бозорларидаги тарифларга оид зиддиятлар
кучайган вазиятда фаолият алгоритми муҳокама қилинди. Президент таъкидлашича,
воқеалар ривожига кўра ҳар қандай сценарий юз беришига тайёр туришимиз зарур. Ҳукумат вазифаси:
аҳоли фаровонлигига, иқтисоднинг ўсиш суръати ва киритилаётган сармоя ҳажмининг
камаймаслигига эришиш. Йирик инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш ва
рақамлаштириш устуворлигини сақлаш даркор. Йиғилишда пул-кредит сиёсатини
такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни таъминлашга алоҳида эътибор
қаратилди. Йиғилиш ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев
давлат органларига топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

