Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти ёрдамчисини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти ёрдамчисини қабул қилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёевани қабул қилди. Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни илгарилатиш масалалари муҳокама қилинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларнинг иттифоқчилик ва стратегик аҳамиятга эгалигига, олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқотни кенгайтиришда президентлар девонлари ўртасида тиғиз контактлар ўрнатилишининг муҳимлигини кўрсатиб ўтди. Президент Астанада «Заковат» халқаро интеллектуал ўйини ўтказилишини қутлади ва бундай тадбирларнинг халқлар ўртасида маданий яқинлашув учун аҳамиятини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.