Европадаги йирик тадбир - Осиё киноси фестивалида бир нечта Қозоғистон фильми намойиш қилинди. Оскарга тақдим этилган илк миллий кино - «Мўғул» тарихий жангари фильми, режиссёр Эмир Байғазиннинг «Яраланган фаришта» драмаси, Дарежан Омирбаевнинг «Талаба» фильми шулар жумласидан. Кинофестиваль доирасида Қозоғистон-Япония картинаси - «Конокрадлар» ҳам тақдим этилди.
Андрэ Иванов, Қозоғистон киноси ассоциациясининг Франциядаги президенти:
- Намойиш этилган фильмлар юртимиз томошабинини қизиқтириб қўйди. Мен фақат ижобий фикрларни кўряпман, даштни, тоғларни кўриш учун ковиддан кейин Қозоғистонга қандай бориш мумкинлигини сўрашяпти. Экрандаги одамлар жуда хушрўй. Яъни Қозоғистон кинематографияси шарофати билан маданиятингиздан бехабар бўлган одамлар юртингизга саёҳат қилиши мумкин.
Тадбирда Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан келтирилган кенг кўламли картиналар ҳам намойиш этилди.
Жан-Марк Теруанн, Осиё киноси фестивалининг Везуль шаҳридаги ташкилотчиси:
- 28 йилдан бери халқимизни Марказий Осиё киноси сеҳри билан таништириб келамиз, шунга диққат қаратишни истардимки, бу фильмлар нодир, уларни кўриш имконини қўлдан бермаслик лозим. Фестиваль меҳмонлари буни эшитган, шундай ретроспективани ва ўзига хос тадбирнинг ташкилотчилик ишларини юқори баҳолади. Бу чинакам дурдоналар, ноёб асарлар, уларни Везулга келтириш осон иш эмас.
Фестиваль ташкилотчилари эътирофига кўра, Марказий Осиё фильмларининг ретроспектив намойиши кино мухлислари учун минтақадаги истеъдодли режиссёрларнинг энг яхши асарларини кўриш имконини берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси