Қозоғистонда Нурғиса Тлендиевнинг
100 йиллиги нишонланяпти.
Юбилей шарафига Астана миллий музейида етакчи дўмбира ижрочилари концерти ташкил қилинди. Мусиқачилар буюк бастакор ва дирижёрнинг машҳур асарларини ижро қилишди.
Қозоқ халқ миллий
чолғу асбобининг жонли ижросини тинглаш учун туристлар ҳам ташриф буюрди. «Ўз элим»
композицияси меҳмонларда жуда катта таассурот қолдирди. Завқини яшира олмай, рақсга тушганлар кўп бўлди. Жанубий Кореядан келган саёҳатчилар дўмбира куйлари юракларни титратганини таъкидлади.

