Номадларнинг ҳақиқий муҳитига ғарқ бўлиш ва замонлар оша гастрономик саёҳат уюштириш. Чимкентда этнофестиваль бўлиб ўтди. Унда турли ҳунар соҳиблари иштирок этди. Ўзига хос жиҳати шундаки, тадбирда замонавий уй бекалари миллий таомларни тайёрлаш борасидаги маҳоратини кўрсатди, айни пайтда этнодизайнерлар мода намойишини ўтказди. Бу каби либосларни тайёрлаш маҳорати авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Дизайнерлар айтишича, бундай либосларга бутун дунёдан буюртмалар келади.
Ерлан Қидиров, Чимкент шаҳар туризм бошқармаси раҳбари:
- Тўққиз ой мобайнида бу ерга 21 минг нафар хорижлик сайёҳ келди. Ушбу тадбирни усталаримиз нималарга қодирлигини кўрсатиш учун ўтказяпмиз. Асосий мақсадимиз барча-барчага жанубий вилоят ва Чимкентни тақдим этиш, бизда ўтмишдан бошлаб қандай ҳунарлар ривож топганини ҳикоя қилишдир.
Ва дарҳақиқат, меҳмонлар айтишига кўра, бундай тадбирлар қозоқ халқи тарихи, маданияти ва анъаналари ҳақида янада чуқурроқ билиш имкониятини яратади. Нидерландиялик Рензэ Костер тўрт йилдан кўпроқ вақтдан бери Чимкентда яшайди. Европадан бу ерга иш бўйича келган, энди шу ерда қолишга, қозоқ тилини ўрганишга аҳд қилди.
Рензэ Костер, Нидерландия фуқароси:
- Бизнинг маданият мен Қозоғистонда кўрганимдан фарқ қилади. Этнофестиваль менга манзур бўлди. Бу ерда қизиқарли нарсалар кўп, айниқса, миллий либослар. Муҳит жуда ёқди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.