Kazinform агентлиги 105 ёшда: Тарихий суратлар тилга кирди

Kazinform агентлиги 105 ёшда: Тарихий суратлар тилга кирди

Қозоғистон ахборот агентлиги - 105 ёшда. Астанада ушбу қутлуғ санага аталган «Қозоғистон тарихи «Қазақпарат» фотосуратларида» деб аталган фотокўргазма ташкил қилинди. Экспозицияга 180 тадан зиёд ноёб суратлар қўйилди. У мазмунига кўра олти блокка ажратилган. Ҳар бири Қозоғистон ривожидаги муҳим жараёнларни акс эттирган. Юбилейга аталган лойиҳа сўнгги бир асрда юз берган воқеаларни жамиятга хотирлатди.

Нағашибек Алдан, Kazinform агентлиги бошқарувчи директори:

- Кўргазманинг яна бир ўзига хос жиҳати: ундаги кўплаб суратлар биринчи марта тақдим этилди. Улар кўп йиллар давомида архивларда қолиб кетган. Айни вақтда, биз хориждаги ва ўзимиздаги архивлар билан ишлаганимирзда Kazinform ҳамда KazTagга тегишли муҳим ҳужжат ва фотосуратларни топганмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси