Астанада Beyond the Horizon лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

Астанада Beyond the Horizon лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

Астанада «Уфқ ортидаги овоз» - Voice Beyond Horizon халқаро телевизион лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. У сентябрь ойида мамлакатнинг олтита минтақасида суратга олинди. Қозоғистон ва Хитойнинг қўшма лойиҳаси ижрочи продюсери Димаш Қудайберген таъкидлашича, лойиҳанинг бош мақсади — республика табиати ва маданий меросини дунёга тақдим этиш. Бунинг учун Қозоғистона, Хитой, Қирғизистон, Италия, Малайзия ва Сербия артистлари турли шаҳарлар ва диққатга сазовор жойлар бўйлаб саёҳага чиқди. Мусиқий сайр Буюк Ипак йўлининг юраги – Туркистон шаҳрида старт олди, Каспий денгизи соҳилларида, Бўзжира пейзажларида давом этди. Алматининг маданий дурдоналарини намойиш этди ва Қозоғистон пойтахтида — Астанада якунланди. Ташкилотчилар таъкидлашича, жами 8 та танлов босқичи режалаштирилган, 4 та алоҳида эфир Қозоғистон тарихи ва туристик салоҳиятига бағишланган.

Димаш Қудайберген, қўшиқчи:

- Мен айни вақтда ёш авлод учун имкониятлар яратиш ҳақида ўйлаяпман. Лойиҳада ўзимизнинг Нуржас Қозоғистон вакили сифатида қатнашди. У ўз вазифасини аъло даражада бажарди, бу йўналишда ривожланишда давом этяпти. Лойиҳадан сўнг яна битта халқаро даражадаги Қозоғистон юлдузи пайдо бўлишига умид қиламан.

Абдумалик Сарманов таржимаси