Қозоғистон сунъий интеллект технологияларини фаол жорий
этяпти. Халқаро тадқиқотлар ва
рейтинглар ҳам буни тасдиқлайди. Қозоғистон сунъий интеллектдан фойдаланишда 30 та пешқадам мамлакат
қаторига кирди. Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан олдинга ўтиб олди. OpenAI таҳлилига
кўра, ChatGPTдан фойдаланиш бўйича Қирғизистон 52-ўринни, Ўзбекистон 58-ўринни
эгаллаган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, натижалар қозоғистонликлар илғор
сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиши фаоллашганини тасдиқлайди. Амалий кўрсатмалар
олиш, матн ёзиш ва таҳрирлаш, маълумот излаш учун тобора кўпроқ нейрон тармоқлардан фойдаланиляпти. Бу иловадан энг кўп
фойдаланувчилар 18-34 ёшдаги ёшлар. СИдан фойдаланиш даражаси эркаклар ва аёллар ўртасида деярли бир
хил.
Бошқа бир глобал рейтингда Алмати шаҳри энг жадал ривожланаётган технологик экотизимлар илғор ўнлигига кирди. Бош вазири ўринбосари – Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт вазири Жаслан Мадиев шундай баёнот берди. Dealroom.co ҳисоботига кўра, мегаполис «Кўтарилётган юлдуз» тоифасида 9-ўринни эгаллади ва Абу-Даби, Хитой шаҳарлари, Загребни ортда қолдирди. Таъкидлаш лозимки, Dealroom.co дунё бўйлаб стартаплар, венчур капитали, технологик бозорлар тўғрисида маълумот тўплаб, тизимга келтирувчи ҳамда банк ва инвестициявий жамғармаларга тақдим этувчи глобал майдонча ҳамда маълумотлар базаси ҳисобланади. Мазкур рейтингни ташкил қилиш учун 77 давлатдаги 325 та шаҳар экотизими таҳлил қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

