Маориф вазирлиги ярим йил якунларини чиқарди

Қозоғистон мактабларида интернет сифати уч марта яхшиланди. Мактаб дарсликларининг барчаси рақамли форматга ўтказилда ва 11 та майдончага қўйилган. Йилнинг биринчи ярми якунларини чиқарган Маориф вазирлиги вакилининг таъкидлашича, рақамли технологияларни жорий этиш оқибатида таълим тизимини такомиллаштириш ишлари давом этяпти. Инфратузилмаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. 2024 йилнинг олти ойида 27 мингта мактабгача таълим ўрни ўрни очилди. Шу тариқа, мамлакатда сифатли мактабгача тарбия ва таълим билан қамраб олинган болалар улуша 91,5 фоизга етди. Минглаб қишлоқ мактаблари модернизация қилиняпти. Улар учун робототехника, химия, биология, физика бўйича замонавий предмет кабинетлари ва STEM-лабораториялар харид қилиняпти.


Мереке Нурмуханова, Қозоғистон Республикаси Маориф вазирлиги расмий вакили:


- Йил сайин махсус таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтириляпти. Инклюзив таълим олиш учун шарт-шароитлар яратилган мактаблар улуши 88 фоизга етди. Махсус психологик кўмак билан таъминланган болалар улуши – 80 фоиз. Болаларга инклюзивного таълим шароитлари яратишнинг қўшимча критерийлари ишлаб чиқилди. Коллеж талабалари яшаш шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакат минтақаларида 2 минг 600 ўринли 11 та янги ётоқхона қуриляпти. Шу тариқа, талабаларнинг 86 фоизи яшаш жойи билан таъминланади.


Таъкидлаш лозимки, Маориф вазирлигида 22 мингта таълим ташкилоти бор, уларнинг 11,5 мингтаси боғча, 8 мингтаси - мактаб, 700 таси - коллеж. Ўқувчилар умумий сони - 6 миллион нафар, уларга 600 минг нафар педагог дарс беради.


Абдумалик Сарманов таржимаси