Франкфурт-на-Майнеда қозоғистонлик муаллифларнинг 250 китоби тақдимоти ўтказилди

Германияда 76-Франкфурт китоб кўргазмасида қозоғистонлик муаллифларнинг 250 китоби тақдимоти ўтказилди. Тадбирда мамлакатимизнинг 30 дан зиёд босмахонаси ва таржима уйлари қатнашди. Кўргазмада қатнашиш – кўплар учун янги ҳамкорлар топиш, нашриёт трендлари аниқлаш ва тажриба алмашиш имконияти. Франкфурт-на-Майнедаги тадбирда 95 давлатдан келган 4 минг нафардан зиёд муаллифлар ва ноширлар қатнашяпти. Улар ўз китоблари, журнал ва, шу жумладан, электрон  газеталарини намойиш этяпти. Геймерлар учун алоҳида майдонча ажратилди. Аудиокитоблар ва подкастлар учун ажратилган майдон икки марта кенгайтирилди.


Рустам Али, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Архивлар, ҳужжатлар ва китоблар нашр этиш бўйича қўмитаси раиси:


- Қозоғистоннинг «Frankfurter Buchmesse» кўргазмаси тарихий воқеа. Биз бугун фақат маданий меросимизнигина эмас, классикларимиз, замонавий муаллифлар, ноширларни тақдим этиш тақдим этяпмиз. Бу ерда мулоқот майдончаларида  энг замонавий нашр трендлари муҳокама қилинади. Шу жумладан, сунъий интеллект, ҳуқуқлар алмашиш, бошқа маркетинг ва ҳуқуқ усулларини ишлатиш ҳам. Биз Қозоғистон нашриётларида жорий этиш учун замонавий трендларни муҳокама қилишга тайёрмиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси