Қозоғистон пойтахтида
Cardiff University халқаро кампуси очилди. Бу мазкур университетнинг Буюк Британиядан
ташқаридаги дастлабки филиали. Ва у Russel Group – Печак лигасининг Британиядаги
аналогининг Марказий Осиёдаги биринчи вакили бўлди. Жорий йилда университет 315
нафар талаба қабул қилди, уларнинг 300 нафари давлат гранти асосида таълим
олади. Илм даргоҳида компьютер фанлари, бизнесни бошқариш, фуқаро қурилиши ва геология
бўйича ўқиш мумкин. Таъкидлаш лозимки, сўнгги уч йил ичида Қозоғистон 40 тадан
зиёд хорижий университетни ўзига жалб этди. Улардан бири – Кардиф.
Венди Ларнер, Cardiff
University президенти ва вице-канцлери:
- Биз Data Science йўналишида
талабаларни ўқитамиз, улар Қозоғистон ва Марказий Осиёда СИ, маълумотлар таҳлии
ва технологик инновацияларни илгарилатишга хизмат қилади. Талабаларимиз
жараёнлар марказида туради, бу соҳада Қозоғистоннинг келажагини яратишда хизмат
қилади. Қозоғистон иқтисоди ўсиши давомида Business Management йўналишидаги
талабалар Астанада ва ундан бошқа жойлардаги йирик Қозоғистон ва халқаро компанияларда
етакчи лавозимларни эгаллай олади.
Саясат Нурбек, Қозоғистон
Республикаси Фан ва олий таълим вазири:
- Университетга ЯМТдан
энг кўп балл тўплаган абитуриентлар кира олди. IELTS халқаро тести ўтказилди,
10 нафар қозоғистонлик энг юқори - 9 балл тўплади ва уларнинг 9 нафари Cardiff университетида
ўқийди. Демак, биз энди болаларни билим олиши учун хорижга юборишимиз шарт эмас,
энг кучлиларни Қозоғистондаги хорижнинг энг яхши таълим даргоҳларига йўллаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

