Қозоғистонда сув соҳаси мутахассислари учун грантлар сони кўпайди

Қозоғистонда сув соҳаси мутахассислари учун грантлар сони кўпайди

Қозоғистонда сув соҳаси мутахассислари тайёрлаш ишлари фаоллашди. Шу жумладан, жорий йилда, соҳа мутахассислари учун мингтадан зиёд грант берилди. Таъкидлаш лозимки, бу кўрсаткич ўтган йилдагидан икки марта кўп. Астанада бўлиб ўтган матбуот-конференциясида Сув захиралари ва ирригация вазирлиги берган маълумотга кўра, келгуси йилларда кўп сонли инфратузилма лойиҳалари рўёбга чиқарилади, гидротехник объектлар модернизацияланади. Уларда ишлаш учун камида икки минг мутахассис зарур. Соҳада бу касбга қизиқиш ортяпти. Ўтган йили 80 та талаба бу борада амалиётдан ўтган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич 339 тага етди. Шунингдек, Қозоғистон мутахассислари ўтган йиллар мобайнида АҚШ, Франция, Ўзбекистон, Жанубий Корея,  Япония ва Хитойдаги илғор компаниялар ва илм-фан марказларида малака оширди.


Лаззат Жусипова, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги Фан ва инновациялар департаменти директори:


- Халқаро ҳамкорлик бу борада ташланган катта қадам бўлди. Сув захиралари ва ирригация вазирлиги ва Хитойнинг Power China компанияси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, Қозоғистон сув соҳаси мутахассислари қўшни давлатда малака оширяпти. Ҳозирча 60 та киши курслардан ўтди. Айни вақтда, 31 та мутахассис малака оширяпти. Йил охиригача яна 30 киши хорижий давлатда ташкил қилинган курсга юборилади


Абдумалик Сарманов таржимаси