GenAI Day конференцияси ўтказилди

GenAI Day конференцияси ўтказилди

Қозоғистон AI технологияларини жорий этишга тайёрлиги жиҳатидан Марказий Осиё пешқадамлари қаторига кирди. Бундай лойиҳаларнинг кўп қисми GovTech, FinTech ва Smart City соҳаларида. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, мамлакат Евроосиё ҳудудидаги энг йирик рақамли хабга айланишини мақсад қилган. Астанада бўлиб ўтган GenAI Day конференциясида рақамли трансформация ва нейротармоқлардан фойдаланиш муҳокама қилинди. Эксперт майдончаси дунёнинг етакчи компаниялари вакиллари ва булутли технологиялар, машина таълими аналитикларини ўзида жамлади. Қозоғистон, Польша, Германия мутахассислари давлат ва хусусий секторларда сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш  намуналарини кўрсатиб ўтишди.  

Нурбек Садиқов, Genai Day ташкилотчиси: 

- Сунъий интеллект қайси вазифаларни бажара олади? Масалан, ҳужжатларни саралаш. Баъзан қайсидир маълумотлар, қўлда ёзилган қимматли ҳужжатларни рақамлаштиришга эҳтиёж туғилади. Уларни маълумотлар базасига олиб чиқишда айнан шу билимлар асқотади. Қандайдир чат-ботлар орқали хизмат кўрсатишда ҳам генератив сунъий интеллектдан фойдаланиш мумкин. 

Алексей Никоноров, Қозоғистон Республикаси Биринчи Кредит бюроси Нақд пулга ўтказиш ва маълумотлар блоки раҳбари: 

- AI га асосланган ҳолда ишлаб чиқилаётган ва жорий этилаётган нарсалар қаторида аввало биометрияни кўрсатиш мумкин. Яна бир масала AI-скоринг. Ҳозирги босқичда кредит скорингида сунъий интеллект ёрдамчи восита. Уни сиз осонлик билан ишлата оласиз, у сизнинг бебаҳо ёрдамчингиз бўлади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси